Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди

Марказий банкнинг пул агрегатлари ҳисоботидаги маълумотларга кўра, муомаладаги нақд пул миқдори 1 ноябрь ҳолатига кўра, 43,778 триллион сўмга етган.

Фото: «buzzfeed.com»

Муомалага чиқарилган нақд пуллар сентябрь ойида 42,303 триллион сўмга етган бўлса, октябрь ойидаги пул миқдори 43,786 триллион сўмга етди. Қайд этилишича, ноябрь ойига келиб бу кўрсаткич 8 триллион сўмга камайиб, 43,778 триллион сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, 1 сентябрь ҳолатига кўра кенг маънодаги пул массаси 9 триллион сўмга кўпайиб, 168 триллион сўмга етди. Октябрь ойида эса бу кўрсаткич 174,1 триллион сўм бўлган бўлса, ноябрга келиб кенг маънодаги пул массаси 171,3 триллион сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, тор маънодаги пул массаси 80,4 триллион сўмни ташкил этди.

Келтирилишича, 1 ноябрь ҳолати бўйича, миллий валютадаги пул массаси 124,7 триллион сўмни ташкил этди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ноябрь ойига келиб камайгани ҳақида хабар берилганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда