«Париждаги кўргазмалар Европа ва Франция жамияти учун Марказий Осиёни яхшироқ билишда илмий аҳамиятга эга» — Рокко Ранте

«Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазманинг илмий куратори Рокко Ранте «Bugun.uz»га тадбирга тайёргарлик қандай кетаётгани, нималарга урғу берилиши ва унда нималар ўзига хослиги ҳақида гапириб берди.

«Ушбу кўргазма ўз олдига иккита асосий мақсадни қўйган.

Биринчидан, Европада Марказий Осиё цивилизацияси ва маданиятини кўрсатиш. Ва Париж, албатта, бу борада етакчи шаҳар. Чунки Лувр каби етакчи музейлар шу ерда жойлашган. Шунингдек, бу ерда араб дунёси маданияти ҳам яхши акс эттирилади.

Иккинчи мақсад. Шуни ҳисобга олиш керакки, Марказий Осиё тарихи Евроосиё материги тарихи билан жуда чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида умумий тарихий воқеалар кўп.

Қолаверса, кўргазма Европа ва Франция жамияти учун Марказий Осиёни яхшироқ билиш учун илмий аҳамиятга эга. Зотан, Марказий Осиё маданияти муҳим тарихий шахсларга бойлиги билан алоҳида ўрин тутади», — дея таъкидлади у.

Рокко Рантенинг маълум қилишича, «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма ўзига хосдир. Францияда, умуман, Европада илк бор Ўзбекистондан бундай нодир экспонатлар намойиш этилмоқда.

«Экспонатларнинг сони 130 дан ортиқ, баъзилари эса яқиндагина топилган. Ушбу кўргазма катта саъй-ҳаракатлар ва реставрация ишлари, илмий изланишлар самарасидир.

Ўйлайманки, бундай кўргазма яқин 30 йилда такрорланмайди.

Кўргазмани ғайриоддий қилиш учун биз махсус эффектларни ўйлаб топдик, бунинг ёрдамида томошабинлар унинг атмосферасига шўнғиб кетишади.

Мисол учун, ташриф буюрувчи экспозициядан биринчи навбатда Варахша шаҳридан VII асрга оид девор панелини кўради. Унда икки йўлбарснинг ҳужумига учраган чавандозлар билан фил тасвирланган.

Жамоатчилик ушбу кўргазмани томоша қилар экан, улар шамол товушларини, ҳайвонларнинг шовқинини ва бошқа овозларни эшитишлари мумкин. Шу билан бирга, залдаги ёруғлик ўчади ва панно, аксинча, ёрқинлаштирилади. Шундай қилиб, тасвирланган воқеаларнинг ҳаётда мавжудлиги ҳақидаги таассурот пайдо бўлади», — деди илмий куратор.

Самарқанд меъморчилигининг монументал тарихий обидалари ҳам ўзига хос тарзда намойиш этилади: Бибихоним масжиди, Амир Темур Гур-Амир мақбараси, Шохи-Зинда ёдгорлик мажмуаси, Улуғбек расадхонаси.

«Кўргазма билан шахсан таниша олмаганлар учун Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан келган бир гуруҳ мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган илмий каталог чоп этилади. Унда нафақат экспонатлар, балки Ўзбекистоннинг табиат манзаралари, қизиқарли меъморий иншоотларнинг кўплаб фотосуратлари жой олади.

Ўйлайманки, бу китоб Ўзбекистон ва умуман, Марказий Осиё маданиятига қизиқувчилар учун муҳим бўлади», — дея хулоса қилди кўргазма куратори.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади