Қашқадарёда бир гуруҳ йигитлар иштирокида муштлашув юз берди — видео

Қашқадарё вилояти ИИБ Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар иштирокида содир бўлган муштлашув бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 11 ноябрь куни соат тахминан 20:30 ларда Чироқчи тумани «Янги Дам» МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П. ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «э, л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 5 июль куни ўқув маркази ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлганди. Шунингдек, Тошкент вилояти Бекобод туманида 11 март куни бир гуруҳ эркаклар ўртасида жанжал содир бўлгани хабар берилганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди