Қорақалпоғистонда МЧЖ мансабдорлари 3,3 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.С.» МЧЖ мансабдор шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағларининг 3,3 миллиард сўмини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Sh.A.» ва «H.M.» МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил биликтириб, парранда ва озуқа еми сотиб олиш учун «Sh.A.» МЧЖга ажратилган 2 миллиард сўм кредитни «H.M.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S.S.» МЧЖ раҳбари М.Х. ва иш юритувчиси Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга аёллар гўзаллик салони ва фитнес спорт тўгарагини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига ҳарид қилинган спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб юбришиб, жами 1,2 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Р.К. яқин қариндоши Ш.Х.нинг номидан «Н.S.» деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиб, чорва молларини кўпайтириш ва йилқичилик фаолиятини амалга ошириш, зотдор отлар сотиб олиш ҳамда кўпайтириш учун банк филиалидан ажратилган 700 миллион имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўткзилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд ва Жиззахда қарийб 3 миллиард сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани, «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 миллиард сўмни талон-торож қилгани, Андижонда банк ходимлари 111 миллионн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 миллиард сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Қашқадарёда 1,1 миллиард сўмлик сув қувурлари ўзлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди