Самарқандда эркак итни панжарага боғлаб, ўласи қилиб калтаклади

Самарқандда Хитой фуқароси итни ўласи қилиб калтаклади, деб хабар беради «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар тарқалган мазкур ҳолат Каттақўрғон туманида қурилаётган цемент заводи ҳудудида рўй берган. Эркак итли панжарага боғлаб қўйган ва бир неча бор темир таёқ билан урган. Шундан кейин у ўлган итни осиб қўйиб, терисини шилишни бошлаган.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ижтимоий тармоқда боғлиқ ҳолатдаги итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахс видеоси тарқалди. Ушбу шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни содир этган эркак Хитой фуқароси Ҳао Сиҳуа экани аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан БҲМнинг уч баробари миқдорида (900 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдиргани, Қашқадарёда 16 ёшли йигит мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланганди. Шунингдек, Навоийда 27 ёшли йигит мушукни зотдор итларига талатгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган