Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда — видео
Музокаралар якунида умумий қиймати 1 млрд евродан зиёд бўлган стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парижга етиб келиши билан ишни бошлади ва айни пайтда Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, музокаралар якунида умумий қиймати 1 миллиард евродан зиёд бўлган «яшил» иқтисодиёт ва хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.