Шавкат Мирзиёев Францияга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбарини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 22 ноябрь кунига мўлжалланган.

Ушбу мамлакат Парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғин раиси Яел Браун-Пиве билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Эммануэл Макрон музокара ўтказади.

Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, жами 14 та муҳим ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Президент, шунингдек, Лувр музейи ва Араб дунёси институтида ўтказиладиган кўргазмалар очилишида иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Венгрия пойтахти Будапештга ташриф буюрганди. Шунингдек, давлат раҳабри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга борган ва Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга ташрифни амалга оширганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото