Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини сайловлардаги ғалабаси билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги президент сайловларида ғалаба қозонгани тўғрисида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини навбатдаги президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали ўзаро мулоқоти давомида Қозоғистон президентини сайловда эришган ишончли ғалабаси билан табриклаган.

Қозоғистон раҳбари бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар жуда жадал ривожланиб бораётгани ва стратегик шериклик даражасига тўлиқ мос келишини таъкидлаган.

Президентлар Қозоғистон—Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган. Бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бош вазир лавозимини бекор қилиш таклиф қилинганди. Аввалроқ Қозоғистонда биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда Элбоши куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги айтилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди