Сурхондарёда кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзаро жанжаллашгани юзасидан маълумот берилди

Сурхондарёда фермер хўжалик раҳбарлари ўзаро келишмовчилик натижасида ўзларини трактор тагига ташлашга урингани тўғрисида хабар берилганди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, давлат раҳбари ҳузурида 2020 йил 14 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида замоновий агросаноат кластерини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Қизириқ туман кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги сессия қарори билан тумандаги жами 25 минг 313 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига олинган ҳамда янги ташкил этилган Surxon Cotton Textile Cluster МЧЖ ХКга ажратиб берилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги «Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сонли қарорига асосан Қизириқ туман ҳокимлиги захирасида бўлган 24 минг 300 гектар ер майдони Surxon Cotton Textile Cluster МЧЖ ХКга 25 йил муддатга ижарага берилган.

Мазкур қарордан норози бўлган Қизириқ туманидаги 14 та фермер хўжалиги раҳбарлари ушбу қарорнинг ўзларига тегишли бўлган бандларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларига асосан уларнинг шикоятлари рад этилган. Кейинчалик ушбу фермер ҳўжалиги раҳбарлари Тошкент туманлараро маъмурий судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят қилган.

Апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорига асосан Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда ушбу талабдан воз кечиш ҳақидаги аризаларга асосан ушбу маъмурий иш юритишдан тугатилган.

Шунингдек, Термиз туманлараро маъмурий судининг ажримига асосан 14 нафар фермер ҳўжалиги раҳбарининг Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан қилган шикоятлари ҳам рад этилган.

Ҳозирда юқорида санаб ўтилган фермер ҳўжалиги раҳбарларининг ерга бўлган ҳуқуқлари бўлмасада, ўзбошимчалик билан Surxon Cotton Textile Cluster МЧЖ ХКга тегишли ер майдонларига 2023 йил ҳосили учун ғалла экмоқчи бўлган ва 8 ноябрь куни Surxon Cotton Textile Cluster МЧЖ ХК ходимлари ва фуқаро О.Т. ҳамда бошқалар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Мазкур ҳолатда келишмовчиликлар очиқдан-очиқ жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни амалга оширган.

Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини тиклаб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказган. Шунингдек, Қизириқ тумани ИИБ томонидан бирорта воқеа иштирокчиси қамоққа олинмаган.

Аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган муносабатда воқеа иштирокчиларининг барчасини ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳамда ички ишлар органлари ходимлари тадбиркорларнинг ёки фермерларнинг иш фаолиятига аралашиш ҳуқуқларига эга эмаслиги, лекин мақсадидан қатъий назар жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаслиги айтилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади