Тошкент вилоятидаги Маданият уйи биноси супермаркет учун ижарага берилди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги Маданий уйи Havas супермаркетлар тармоғи учун ижарага берилди. Бу ҳақда блогер Лола Сайфи ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Facebook / Лола Сайфи

Маданият уйи биносининг бренд рангига мос тарзда ўзгартирилиб, сариқ рангга бўялгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, И.Муҳаммедов номидаги металлурглар Маданият уйи 1960 йиллар бошида фойдаланишга топширилган. Бинода шаҳар кўламидаги тантанали тадбирлар нишонлаб келинган.

Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилди. Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» Вазирлар Маҳкамаси қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Шунингдек, Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, вилоятимиздаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.

Аввалроқ Ўзбекистонда қанча маданий мерос объекти борлиги, Ўзбекистонда маданий мерос объектлари рақамли платформаси яратилиши, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилгани ҳамда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Танзила Норбоева айрим маданий мерос объектларининг номи бор-у, ўзи йўқ экани ҳақида гапирган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади