Тошкентга олиб келинаётган 900 килодан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Сирдарё Йўл-патруль хизмати масканида истимолга яроқсиз гўшт ортилган Nexia-1 тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси «Сирдарё» Йўл-патруль хизмати масканида ўтказган тезкор тадбир давомида Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Косон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Nexia-1 тўхтатилиб, унинг юкхонаси текширилган. Унда жами 900 килограммдан ортиқ гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Лаборатория текширувлари давомида ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқсиз экани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 188 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилганди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган. Шунингдек, Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт ортилган Cobalt тўхтатиб қолинган, Қашқадарёда салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган эркак ушланганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди