Тошкентнинг икки туманида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 21 ноябрь куни соат 09:30 дан Ду-200 миллиметрли магистраль иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган:

  • Оқтепа мавзеси.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти 21 ноябрь куни тахминан соат 15:00 да тикланади.

Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ноқулайликлар учун узр сўрайди ва иссиқлик таъминоти тикланиши учун барча чораларни кўради.

Аввалроқ Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилгани, Чилонзордаги кўчалардан бирига иссиқ сув тошиб кетгани, аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматларининг нархи оширилмаслиги тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди