Жиззахда 200 кило истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотининг сотилишига чек қўйилди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти

Қайд этилишича, департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда З.П. исмли шахс фуқаро Д.Д.га Жиззах шаҳар «Тошлоқ» МФЙ ҳудудидаги хонадонида истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 201 килограмм йирик шохли мол гўштини 8,6 миллион сўмга сотишга келишгани аниқланган. У келишилган пулнинг 6 миллион сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, бирламчи ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган жами 73 дона қорамол туёғи ва 61,3 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 188 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилганди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган. Шунингдек, Тошкентда истеъмолга яроқсиз гўшт ортилган Cobalt тўхтатиб қолинган, Қашқадарёда салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган эркак ушланганди.

Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди