Жиззахда эркак шаръий никоҳдаги 39 ёшли хотинини уриб ўлдириб қўйди

Жиззах вилоятнинг Шароф Рашидов туманида 50 ёшли эркак хотинини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни соат 16:53 да туманнинг «Янгидиёр» МФЙда яшовчи 39 ёшли И.С. яшаш хонадонида шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи 50 ёшли Ў.А. томонидан маст ҳолатда калтакланган. Эркак «нега мени ҳақорат қиласан?», деб қўли билан аёл танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда И.С. олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Жиноят муҳокамасида вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ маъсул раҳбарлар ва туман сектор раҳбарлари, МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва кенг жамоатчиликдан 100 дан зиёд фуқаро қатнашган.

Аввалроқ Самарқандда келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб, ўлдириб қўйгани, Фарғонада ногирон қизига тегажоғлик қилган қўшнисини ўлдириб қўйган ота-бола иши судда кўриб чиқилгани, Қашқадарёда аёл эрининг бошига темир билан уриб, ўта оғир тан жароҳати етказгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади