Курка билан суҳбатлашаётган Байден, Россия позицияларини ўққа тутаётган аскар, симёғоч кўтариб, намойишга чиққан одамлар — 21 ноябрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украина аскарлари Донецк вилояти, Бахмут шаҳри яқинидаги рус позицияларини артиллериядан ўққа тутмоқда.

Фото: AP Photo

Украина президенти Владимир Зеленский НАТО парламент ассамблеясининг йиллик сессиясида видеоалоқа воситасида нутқ сўзлади.

Фото: AFP/Getty Images

Пуэрто-Рикода электр энергияси тўловлари ошишига қарши намойиш ўтказаётганлар симёғоч кўтариб юришмоқда.

Фото: EPA

Зилзиладан зарар кўрган уй ёнидан ўтаётган индонезияликлар.

Фото: AP Photo

Зилзиладан омон қолганлар Индонезиянинг Ғарбий Ява штатининг Кианжур шаҳридаги касалхонадан ташқарида даволанмоқда. Кучли зилзила оқибатида мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган асосий оролида бинолар қулаб тушди, натижада камида 162 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳатланди.

Фото: AP Photo

Жанубий Африканинг Кейптаун штати Масипҳумелеле қишлоғида мактабдан қайтаётган бола ёнғин давом этаётган уйига шошганча югуриб кетмоқда.

Фото: EPA

Албаниянинг Шкодра ҳудудида кучли ёмғир оқибатида келиб чиққан сув тошқини.

Фото: Reuters

АҚШнинг Нью-Йорк штати Гамбург шаҳарчасида машинасига тўпланиб қолган қорни тозалаётган кишилар.

Фото: Reuters

Даниянинг Ютландия ҳудудида буткул қор билан қопланган автомобиль.

Фото: Bo Amstrup/Ritzau Scanpix/AFP/Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Шукроналик куни арафасида куркалар учун «афв этиш» маросимида иштирок этди

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида қуриган баргларни қишда ёқиш учун йиғаётган аёллар.

Фото: EPA

Лондонда «Океан қўзғолони» намойишчилари Халқаро денгиз ташкилоти олдида денгизчилик саноатида қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишга қарши норозилик билдиришди.

Фото: AP Photo

Полиция Қозоғистондаги президент сайлови кунида намойишчиларни ҳибсга олмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида Эрондаги намойишларга хайрихоҳлик билдираётган кишилар.

Фото: EPA

Эронлик мухлислар ўз терма жамоасининг Англияга қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ўйини олдидан «аёл, ҳаёт, эркинлик» ёзуви туширилган баннерларни кўтариб туришибди.

Фото: EPA

Сенегал мухлислари Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Тумам» стадионида жаҳон чемпионати «А» гуруҳидан ўрин олган Сенегал ва Недерландия ўртасидаги ўйин бошланишини кутишмоқда.

Фото: AP Photo

Қатардаги жаҳон чемпионатида Недерландия терма жамоаси аъзолари Сенегалга қарши ўйин олдидан чигалёзди машғулотларини ўтказмоқда.

Фото: Telegram

Қатардаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида Англия терма жамоасига қарши ўйинда ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетганидан сўнг жароҳат олиб, майдонни тарк этган Эрон дарвозабони Алиризо Бейранванд. Учрашувда инглизлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Telegram

Карди Би ва ГлоРилла Лос-Анжелесдаги Microsoft театрида American Music Awards маросимида чиқиш қилмоқда.

Фото: Reuters

«Пулемёт» Келли Лос-Анжелесдаги Microsoft театрида American Music Awards маросимида «севимли рок-мусиқачиси» номинацияси учун мукофотни қабул қилди.

Фото: AP Photo

Хитойнинг Лейшан округида Миао халқи, озчилик этник гуруҳ аёллари ҳар 13 йилда бир ўтказиладиган аждодларга сиғиниш байрами, Кузанг маросимини амалга оширмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Чилининг Сантяго шаҳридан 800 километр жанубда жойлашган Пукон шаҳридаги уйғонаётган Вилларика вулқони.

Фото: AFP

Германиянинг Франкфурт шаҳрида очилган анъанавий Рождество бозоридаги байрам чироқлари.

Фото: AP Photo
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times