Ўзбекистон ҳудудига пневматик қурол олиб ўтилишига чек қўйилди

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара-божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига қурол олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро бошқарувидаги Ford Focus русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, автомашина юк хонасидан декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона 4,5 миллиметрли Gletcher Grach NBB Cal. номли пневматик қурол, 2 дона Quatra air strike номли қурол учун газ баллонлари ва 1 дона идишда «Вистрел» номли қурол учун ўқларни олиб келаётгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи пневматик қурол олиб юргани аниқлангани, Тошкентда масжидга пневматик қурол билан келган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади