Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-октябрь ойларидаги ташқи савдосининг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келди – 15,9 миллиард доллар. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига таяниб Review.uz хабар берди.

Қайд этилишича, шундан ЕОИИ мамлакатларига – 14,3 миллиард доллар, бошқа мамлакатлар билан савдо айланмаси 24,2 миллиард долларни, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан – 3,5 миллиард долларни ташкил этган.

2022 йилнинг январь-октябрь ойлари якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 40,1 миллиард долларга етиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 миллиард долларга ёки 22,2 фоизга ўсган. Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши 15,5 миллиард долларни (2021 йил январь-сентябрь ойларида ўсиш 23,8 фоиз), импорт $24,6 миллиард долларни (ўсиш 21,2 фоиз) ташкил этган.

Фото: Review.uz

Ҳисобот даврида -9,1 миллиард доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.

Таъкидланишича, мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 та ҳамкорлари орасида 3 та мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлар билан фаол ташқи савдо баланси мавжуд. Қолган 17 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 196 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,7 фоиз), Россия (18,6 фоиз), Қозоғистон (9,3 фоиз), Туркия (6,7 фоиз), Жанубий Корея (4,9 фоиз, Қирғизистон (2,5 фоиз) ва Германия (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, унинг ҳиссаси 39,1 фоиз ёки 15,7 миллиард долларни, энг кам улуш эса 0,8 фоиз ёки 319,7 миллион доллар даражасида Сурхондарё вилоятида қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинганиди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди