Қашқадарёда жиноят иши доирасида енгилроқ жазо тайинлатишни ваъда қилган эркак ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган эркак ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда Ф.С. исмли шахс (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унинг транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузгани юзасидан ИИБ органларида тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича танишлари орқали енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У «ўз хизмати» эвазига 3,1 минг доллар ва 23 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ф.С. ўз ихтиёри билан ушбу олган пуллари ҳисобидан 500 минг сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштириган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда масжид қурилишига хайрия қилинган пулларни ўзлаштирган имом-хатиб аниқлангани, Фарғонада футболчи ҳамкасбларининг картасидан пул ўғирлагани, Бухорода 120 минг доллар эвазига кўп қаватли уй қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади