Самарқандда «қиморхона очган» маҳалла раиси ўз аризасига кўра ишдан бўшади

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида маҳалла раиси қиморхона очгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда туманнинг «Қозоқ Найман» МФЙ аҳолиси қиморбоз раисдан безор бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, 21 ноябрь куни мазкур ҳолат вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида маҳалла раисининг ўз хоҳиши билан ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзгани аниқланиб, аризасига биноан маҳаллада вакиллар йиғилиши ўтказилган.

Вакиллар йиғилишининг қарорига кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Д.Гаппарова вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланган.

Аввалроқ Навоийда 62 ёшли эркак қиморхона ташкил қилгани аниқлангани, Фарғонада уйида қиморхона очган аёл ушлангани, Наманганда 47 ёшли эркак ошхона ертўласида қиморхона ташкил қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди