Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон учрашди
Елисей саройида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда
Елисей саройида Президент Шавкат Мирзиёевни Президент Эммануэль Макрон кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Франция президент Эммануэль Макрон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўз қароргоҳи — Париждаги Елисей саройида кутиб олди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестицион шерикликни, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Қайд этилишича, икки давлат президентлари биргаликда Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида» ҳамда «Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги» номли кўргазмаларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, Елисей саройидаги учрашувдан кейин Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон Лувр музейидаги «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазмага ташриф буюради.
Аввалроқ Парижда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.