Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган тимсоҳ, игуана ва питонларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

Тошкент халқаро аэропортида Мисрдан учиб келган аёл Ўзбекистонга 1 бош Нил тимсоҳи боласи ва 3 бош игуана, иккинчи қутида эса тўрсимон, йўлбарс ва хондра зотига мансуб 3 бош питон боласини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ҳайвонот боғи ушбу жонзотларнинг ҳозирда аҳволи қандайлиги тўғрисида маълумот берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

«Кичкинтойларнинг аҳволи ёмон эди, чунки улар иссиқ иқлимга мослашиб, самолётнинг юк бўлимидаги паст ҳарорат ва тор шароитда анча вақт қолиб кетган. Бундан ташқари, янги туғилган игуаналардан анча йирик бўлган тимсоҳ улар билан бир қутида бўлиб, уларни оғир жароҳатлаган ва улар ҳозирда ўлим ёқасида», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, янги туғилган йўлбарс нақшли ва тўрли питонлар жуда озғин бўлиб, уларнинг танаси сувсизланган ва жиддий ветеринар даволанишни талаб қилади.

«Чорасиз ‘асирдаги йўловчиларʼ ҳайвонот боғига олиб келинди, улар карантинда ва мутахассислар назорати остида», — дея таъкидланади ҳайвонот боғи хабарида.

Аввалроқ Сурхондарёда Қизил китобга киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани, Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди