Тошкент вилоятида 19 ва 18 ёшли қизлар ўзаро жанжаллашди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент туманида икки қиз жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси

Маълум қилинишича, видеодаги ҳодиса 2022 йилнинг июнь ойида, Паркент туманидаги 43-мактабнинг 2 нафар 2003 ва 2004 йилда туғилган қизлари ўртасида келиб чиққан.

Шу кунга қадар, улар ёки яқинлари томонидан Ички ишлар органларига воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган.

Воқеа жанжални томоша қилган 2002 йилда туғилган йигит томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб интернет тармоқларида тарқатилган.

Ўрганиш давомида, видеодаги шахсларнинг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Гулистон шаҳрида иккита мактаб қизлари ўзаро жанжаллашганди. Аввалроқ Қашқадарёда учта мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда бир гуруҳ қизлар ДХА бошқармаси рўпарасида жанжаллашганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди