Тошкентда эркак яқинлик қилишни истамаган аёлини калтаклаб, унинг олтита қовурғасини синдирди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида эркак икки нафар фарзанди бўлган шаръий никоҳдаги хотинини калтаклади. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 23 июль куни соат 03:30 ларда аёл ухлаб ётган вақтида эркак унга ташланган. Аёл эса ёстиғи тагидаги ошхона пичоғи билан ўзини ҳимоя қилган.

Аниқланишича, 49 ёшли судланувчи аёлини уриб, 6 та қовурғасини синдирган. Эркак ўз кўрсатмасида айтишича, аёл у билан яқинлик қилишга рози бўлмагани учун шундай ишга қўл урган.

«Турмуш ўртоғим билан шаръий никоҳдан ўтганмиз. Ўша куни ишхонамдан олиб кетишини айтди. Ичиб олган экан, маст ҳолда машина ҳайдамаслигини айтдим… Бир ҳафтада бир келарди, келса ҳам жанжал қилиб кетарди. Бу нарса биринчи марта бўлмаяпти, 2018 йилда алиментга бергандим. Ишдан чарчаб келганим учун ювиниб, тараниб ётдим, ҳеч қанақа жанжал бўлмади. Кўзим илинганида буғаётганидан уйғониб кетдим», — дейди аёл.

Таъкидланишича, эркак аёлини алимент ундиришга тегишли идораларга мурожаат қилгани, 15 суткага қаматгани учун қасос олмоқчи бўлган. Аёлнинг айтишича, у эри томонидан мунтазам калтаклаб келингани боис, ёстиғи остига пичоқ қўйиб ётган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида судланувчига ҳукм ўқилган. У Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида эр шаръий никоҳдаги аёлини ўлдириб, жасадини бўлаклаб кўмиб ташлагани, ИИВ Тошкентда аёлининг жасадини машинада олиб юрган эркак бўйича маълумот бергани, Самарқандда аёлини дўппослаб, бўғилган ҳолатдаги суратини тарқатиб юборган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди