Тошкентда қанча оила ўртачадан паст даромад ҳисобига яшаётгани маълум бўлди

Тошкентда 27,1 мингта даромади кам оила мавжуд. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йил 1 ноябрь ҳолати бўйича ҳақиқатда ёрдамга муҳтож, ночор ва эҳтиёжманд оилаларни тўғридан-тўғри моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 1,3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Шунингдек, шу йилнинг январь—сентябрь ойларида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан шаҳардаги мавжуд 690,7 мингта хонадон 4 та тоифа асосида хатловдан ўтказилган.

Хусусан, биринчи тоифага киритилган 27,1 мингта (3,9 фоиз) хонадон даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган, иккинчи тоифага киритилган 270,7 мингта (39,2 фоиз) хонадон доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагида деб топилган.

Учинчи тоифага киритилган 27 мингта (3,9 фоиз) хонадон ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногирон аъзолари бўлган, тўртинчи тоифага киритилган 365,9 мингта (53,0 фоиз ) хонадон иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ деб ҳисобланди.

Хатловлар натижасида жами 50,1 минг нафар (58 фоизи аёллар, 42 фоизи эркаклар) фуқаролар иш излаётгани аниқланган. Уларнинг 2,2 минг нафари олий, 24,9 минг нафари ўрта махсус ва 23 минг нафари ўрта маълумотга эга.

Аввалроқ Ўзбекистонда болалар ва аёллар турмуш шароитини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилаётгани айтилганди. Шунингдек, Аниқ танланган касб, четда меҳнат қилиш, оила қуриш. Ўзбекистонда мактаб битирувчилари нимани режа қилгани юзасидан сўровнома ўтказилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди