Twitter’га аудио ва видео қўнғироқ функциялари қўшилади

Twitter ижтимоий тармоғида овозли ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имконияти яратилади. Бу ҳақда TheVerge хабар берди.

Фото: Tamer Abu-Dayyeh/ Built In

Маълум қилинишича, Илон Маск компаниянинг Сан-Франсискодаги бош қароргоҳида душанба куни бўлиб ўтган «Twitter 2.0» номли тақдимотида ходимларига тўғридан-тўғри хабарлар (direct messages)ни шифрлаш ҳамда аккаунтлар ўртасида шифрланган видео ҳамда аудио қўнғироқлар имконияти яратилишини маълум қилган.

«Биз фойдаланувчилар ўз хавфсизлигидан қайғурмаган ҳолда, уларнинг тўғридан-тўгри хабарлари интернетга чиқиб кетишидан ёки Twitter’даги кимдир уларнинг шахсий хабарларини кузатаётганидан хавотирланмасдан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишларини хоҳлаймиз. Бу албатта яхши ҳолат эмас ва олдин бир неча бор кузатилган», — дейди Илон Маск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter расмий тасдиқланганлик белгисига эга обуначилар учун ойига 7,99 долларлик обунани жорий қилганди. Шунингдек, 2021 йилда блокланган АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг аккаунти блокдан чиқарилганидан сўнг бир неча соат ичида 25 миллион обуначи йиғгани хабар берилганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда