Халқ таълими вазирлиги дарсларни сабабсиз қолдириб келган ўқувчилар сонини очиқлади

Халқ таълими вазирлиги ота-оналар эътиборсизлиги сабаб дарсларга қатнашмай келаётган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг мактаб дарсларида мунтазам қатнашишларини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида турли ножўя ва улар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи одатларнинг тарқалиши олдини олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан доимий назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

17-18 ноябрь кунлари Халқ таълими, Ички ишлар, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган мазкур турдаги профилактик тадбирлар давомида дарсларни сабабсиз қолдириб келган 2 072 нафар ўқувчи аниқланган.

Назорат тадбирларида аниқланган мазкур ўқувчиларнинг ота-оналари туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар йиғилишларига жалб этилиб, улар иштирокида муҳокама қилинган. Шунингдек, ота-оналар назорати ва қаровисиз қолган ўқувчилар таълим олишлари учун махсус мактаб-интернатларига жойлаштирилган.

«Ҳурматли ота-оналар! Ўз фарзандларингиз олдидаги мавжуд мажбуриятларингизни тўла англаган ҳолда, болангизнинг мактаб дарсларида тўлиқ ва доимий иштирок этаётганлигини қатъий назорат қилишингиз, бунда мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан мунтазам алоқа ўрнатишингиз мақсадга мувофиқдир», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида кўра, ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш билан боғлиқ муаммолар бўйича текширув ўтказилиши, Шўрчида ўқувчиларга аҳоли уйларида дарс ўтилгани учун ҳокимга ҳайфсан берилгани тўғрисида хабар берилганди.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради