Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуришга қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди

Қирғизистонда охирига етказиш керак бўлган иккита катта лойиҳа бор. Бу ҳақда мамлакат парламентининг бюджет, иқтисодиёт ва фиксал сиёсат бўйича йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи лойиҳа — Қамбарота ГЭСини қуриш. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 2023 йилда қурилиш-тайёрлаш ишлари якунланишига умид қилмоқда.

Иккинчи катта лойиҳа — Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши.

«Апрелда Хитой лойиҳа институти бизга ҳужжатларни тақдим этди. Қурилиш қиймати 3—5 миллиард долларни ташкил этади. Қамбарота ГЭСи лойиҳаси қанчага тушиши ҳозирча маълум эмас, бу янгиланишдан кейин маълум бўлади. Аммо унинг қиймати ҳам тахминан темирйўлники каби бўлади», — дейди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Россия раҳбари Владимир Путин Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темирйўли қурилишига қарши чиққани ҳақидаги хабарга муносабат билдирганди. Жапаров шу тариқа 20 йилдан бери бу лойиҳа нега амалга ошмаганига жавоб берган.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди