Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзосини олий даражадаги орден билан мукофотлади
Токиодаги Император саройида 2022 йилнинг 9 ноябрь куни бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени»ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, анъанага кўра орденни император Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширган.
Азиз Абдуҳакимовнинг «Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени» билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди.
Маълумот учун, бу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва «Чиқаётган Қуёш Ордени»нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.