AKFA Group Арманистонга композит панелларини экспорт қилиш ҳажмини оширди
AKFA Арманистонга алюмин композит панелларнинг 3000 квадрат метр ҳажмли биринчи партиясини жўнатди ва ушбу бозордаги жиддий талабни ҳисобга олиб, экспорт кўрсаткичларини оширишни режалаштирмоқда.
Харидорлар алюмин композит панелларнинг юқори самарадорлиги ва фойдаланишга чидамли хусусиятларини қайд этди.
Айни дамда арманистонлик ҳамкорлар билан икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистондан бўлажак экспорт етказиб беришларнинг барча мавжуд вариантларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Композит замонавий юқори технологияли материал бўлиб, унинг хусусиятлари бошқа пардозлаш материалларидан сезиларли даражада устундир. У реклама стендларини ишлаб чиқаришда, кўргазма залларини безашда, шунингдек, биноларнинг фасадларига безак бериш учун материал сифатида қўлланилади. Композит алюмин панеллар жуда ишончли ва чидамлидир. Композит панеллардан қилинган фасадлар 50 йилга етиши мумкин бўлган жуда узоқ вақт давомида таъмирлашни талаб қилмайди.
AKFA халқаро хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш, етказиб бериш муддатларини оптималлаштириш, маҳсулот сифати ва логистикасини яхшилаш бўйича тизимли иш олиб бормоқда. Бугунги кунда компания ўз маҳсулотларини 22 давлатга экспорт қилмоқда. Компания МДҲ бозорида экструзия (алюминий ва пластмасса) ва босим остида металл қуйиш соҳасида энг йирик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилардан бири ҳисобланади.
Реклама