АҚШ Украина бюджетини қўллаб-қувватлашга яна 4,5 млрд доллар ажратади

АҚШ Украинага тўғридан-тўғри бюджетни қўллаб-қувватлаш шаклида яна 4,5 миллиард доллар субсидия ажратади. Бу ҳақда Intefax хабар берди.

Фото: «Ведомости»

АҚШ молия вазири Жанет Йелленнинг сўзларига кўра, маблағлар яқин кунлар ичида тақсимланади. Пуллар Украинада иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳукуматни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Қўшма Штатлар ҳозирга қадар Украина бюджетини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш учун 13 миллиард доллар ажратган. Ўз навбатида Киевга кўрсатилган ҳарбий ёрдам миқдори 21,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, октяюрь ўрталарида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 725 миллион доллар ажратиши, Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблагани, Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион eвро бериши маълум қилинганди. Бир неча кун олдин эса Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 2 миллиард еврогача ошириши айтилган эди. Ноябрь бошларида АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида 45 та Т-72 танкини етказиб бериши маълум бўлганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди