АҚШда Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм яратилмоқда. Бу ҳақда «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бадиий фильмни яратиш ғояси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бўлиб, ҳозирда фильмнинг съёмка жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Ижодий гуруҳ Ўзбекистондаги тасвирга олиш ишларини якунлаб, АҚШда суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

«Замонавий техникалар билан хорижда фильм суратга олиш имкониятини яратиб бергани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу давлатимиз раҳбарининг кино соҳасига, киноижодкорларга қаратаётган алоҳида эътиборидан далолат беради. Ўзбек киноижодкорларининг Голливудда ўз қаҳрамонлари ҳақида фильмлар яратишини тасаввур қилиш қийин эди, энди эса бу ҳақиқат. Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга оширишда ёрдам ва кўмак кўрсатаётган Ўзбекистон Кинематография агентлигига алоҳида миннатдорчилик билдираман», – деди «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК раҳбари, фильм сценарий муаллифларидан бири Фурқат Усмонов.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

Фильм режиссёри Музаффархон Эркинов Голливудда фильмнинг қайси эпизодлари суратга олинаётгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

«Абдулла Орипов ҳаётининг сўнгги ойлари АҚШда ўтган. У Техас штатининг Хьюстон шаҳрида яшаган. Шу сабаб шоирнинг қизи Мавлуда Орипова хонадонида, шунингдек, шоир сайр қилишни жуда яхши кўрган Тинч океани соҳилларида эпизодлар суратга оляпмиз. Биз бу эпизодларни Голливудда суратга олдик. Фильмда шоирнинг набираси ҳам ўз образини ўзи гавдалантирмоқда», — дея шарҳлайди Музаффархон Эркинов.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

Суратга олиш ишлари АҚШнинг Хьюстон, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида олиб борилмоқда. Фильмда Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурҳонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилмоқда. Бундан ташқари кинокартинада «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом, маҳоратли ёш актриса Райҳон Асадова ва бошқа маҳоратли актёрларни ҳам кўриш мумкин.

Фото: «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК матбуот хизмати

«Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов. Фильм премьераси йил якунига режалаштирилган», дейилади хабарда.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади