Бухорода деворларга психотроп моддалар реклама ёзувларини қолдириш билан шуғулланганлар ушланди

Бухорода психотроп моддалар билан савдо қилувчи ижтимоий тармоқ каналлари ва ботларнинг рекламаларини деворларга чизиб кетиш билан шуғулланган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, октябрь ўрталарида номаълум шахслар Бухоро шаҳрининг турли ҳудудлари, аҳоли хонадонлари, корхона ва ташилотлар, мактаб ва бошқа таълим муассасаларининг деворларига психотроп моддалар билан савдо қилувчи Telegram каналларнинг манзилларини ёзиб кетаётгани аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ ҳамда ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада мазкур реклама ёзувларини 1997 йили Тошкент шаҳрида туғилган, оилали, бир нафар фарзанднинг онаси ўз укаси ҳамда бир йигит ва қиз билан олдиндан тил бириктириб, содир этгани фош бўлган.

Ушбу шахслар билан олиб борилган терговга қадар текширув давомида уларнинг Бухоро шаҳар Арабон кўчасида жойлашган меҳмонхонада яшаб келаётгани аниқланган. Меҳмонхона номери холислар иштирокида кўздан кечирилганда, икки дона реклама ёзувлари бор трафарет қоғозлари ва турли бўёқларнинг идишлари топилган.

«Тошкентдан келдим. Автобусда келган одамлар 30 та шунақа реклама учун 100 минг сўмдан тўлашларини айтди. Лекин бизни алдаб, улар Тошкентга кетворди. Узр сўрайман, бошқа бунақа иш қилмайман», — дейди қўлга олинган аёл.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 1,4 минг донадан ортиқ психотроп дориларни сотишга уринган эркак ушлангани, Сирдарёда 7 мингга яқин психотроп дорилар ёқиб юборилгани, ДХХ Наманганда ўзи билан катта миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган эркакни қўлга олгани тўғрисида хабар берилди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди