Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

«Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Twitter

Унда қайд этилишича, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда – «Ўзбеккосмос» агентлиги) Ўзбекистоннинг космик фаолиятини тартибга солиш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда космик мониторинг, шу жумладан, давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
  • давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.

Шунигдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги 2024 йил 1 декабрга қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар, мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек, тегишли давр учун космик технологиялар тараққиётининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб 2025-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.

«Ўзбеккосмос» манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат космик мониторингини амалга ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади, бунда:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари (вектор ва атрибутив параметрларига ўзгартиришларсиз) асл ҳолида ўрнатилган тартибда «Ўзбеккосмос»га мунтазам равишда тақдим этиб борилишини;

давлат космик мониторинг тизими орқали ер ости бойликларини қазиб олиш, сув ресурсларини муҳофаза этиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва реализация қилиш йўналишларида (давлат ер ва кадастр назорати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно) аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималарнинг 10 фоизини Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Шунингдек:

  • манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳар йили 20 июлга қадар келгуси йил учун космик хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж ҳажми, даврийлиги ва уларни етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этади;
  • вазирлик ва идораларнинг талабига кўра «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган келгуси йил учун космик хизматлар ҳажми ва турлари ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
  • космик хизматлар харажатларининг бир қисми «Ўзбеккосмос» агентлиги харажатлар сметасида ажратилган бюджет маблағлари, қолган қисми Молия вазирлиги маблағлари таркибида назарда тутилади ҳамда ушбу маблағ кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида қайта тақсимланади.

Бундан ташқари, «Ўзбеккосмос» агентлигига космик технологияларни жорий этиш тизимини молиялаштириш учун харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда заруратга кўра хорижий қарз, грантлар ва бошқа маблағларни жалб этиш ҳамда космик тармоқни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳамда уларни тақсимлаш ҳуқуқи берилади.

Маълум қилинишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Кадастр агентлиги ва «Ўзбеккосмос» агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотларини «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилишни таъминлайди.

Шу билан бирга, «Ўзбеккосмос» агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш мақсадида:

  • Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
  • Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш;
  • халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
  • фавқулодда вазиятлар юзага келганда сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида хорижий сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш чораларини кўриши мумктн.

Қайд этилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда 2023 йил якунига қадар қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, гидрометеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини оширишда ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимларини қўллаш масалаларининг илмий ва инновацион ечимига қаратилган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантиради.

Бунда, илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш фаолиятига самарали жорий этиш мақсадида танлов эълон қилиш учун тақдим этиладиган лойиҳа мавзулари ва улардан кутилаётган натижалар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан келишилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарордан кўзланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, дастур ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнини ёритиш бўйича мақола ва мавзули теледастурлар ташкил этилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев космик тармоқни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео