Макрон билан учрашган Мирзиёев, тошқин ичида қолган масжид, сажда қилаётган футболчилар — 22 ноябрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Херсон шаҳрида сув тўлдирилган идишларни ташиётган одамлар.

Фото: Reuters

Украинанинг Россия назорати остидаги Макеевка шаҳрида ўққа тутилган ёнилғи омборида ёнғин чиқди.

Фото: Reuters

Индонезияда Қишлоқ аҳолиси 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган ва бошқалар бедарак йўқолган 5,6 магнитудали зилзиладан кейин вайрон бўлган уйлардан ашёларни олиб чиқмоқда.

 

Фото: AFP/Getty Images

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинцияси, Кианжур шаҳрида содир бўлган зилзиладан сўнг яралаган болани шифохонага олиб кетаётган эркак.

Фото: Antara Foto/Yulius Satria Wijaya

Индонезиядаги зилзиладан сўнг вайрон бўлган уйи ёнида турган одамлар.

Фото: Antara Foto

Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида йўл ҳаракати идоралари устидан шикоятлар бўйича такси операторларининг икки кунлик иш ташлаши чоғида ёндирилган автобус ёнидан ўтаётган одамлар.

Фото: Reuters

Албаниянинг Шкодра шаҳрида содир бўлган тошқинлар вақтида сув ичида қолган масжид.

Фото: Reuters

Албаниянинг Шкодра ҳудудидаги сув босган кўчада турган эркак.

Фото: Reuters

Италиянинг Венеция шаҳрида мавсумий сув тошқини пайтида сув босган Авлиё Марк майдонидан кечиб ўтаётган аёл.

Фото: Reuters

Преторияда Жанубий Африка давлат хизматчилари иш ҳақи бўйича норозилик намойишига чиқди. Улар кўтариб олган баннерда «2020 йилги оширилиши керак бўлган маошимиз учун ҳукумат биздан ҳалигача қарз» деб ёзилган.

Фото: Reuters

Франциянинг Париж шаҳридаги суд биноси олдида тизимда режалаштирилган ўзгаришларга қарши намойиш ўтказиш жараёнида ерга ётиб олган магистрлар.

Фото: AFP/Getty Images

«Сўнгги авлод» иқлим фаоллари Германиянинг Берлин шаҳрида иқлим ўзгаришларига қарши намойишда йўлни тўсиб қўйиш учун ўзларини асфальтга елимлаб олишди.

Фото: Reuters

Николь Ансорий Нью-Йоркда 50-халқаро Эмми мукофотларини топшириш маросимида иштирок этмоқда. Унинг танасига «Аёл Ҳаёт Эркинлик» деб ёзилган. Маълумот учун, ушбу шиор Эронда ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун полиция идорасига олиб кетилган ва вафот этган 22 ёшли Маҳса Амини исмли қизнинг тақдирига нисбатан ҳамдардлик ва Эрондаги тузумга қарши норозилик тариқасида ишлатилмоқда.

Фото: Reuters

Италия бош вазири Жоржа Мелонининг қулоғига шивирлаётган ўринбосари Маттео Салвини.

Фото: EPA

Бош вазир Риши Сунак Жанубий Африка президенти Кирил Рамафосани кутиб олиш маросимида отлиқ гвардия парадига ташриф буюрди. Бу қирол Чарльз III монарх сифатида мезбонлик қилган биринчи давлат ташрифи ва 2010 йилдан бери Жанубий Африка раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи ҳисобланади.

Фото: Getty Images

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёевни шундай кутиб олди.

Фото: Daryo.uz

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Лувр музейида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Франция президентлари Париждаги Елисей саройида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон учрашувидан яна бир сурат.

Фото: Daryo.uz

Лувр музейидаги «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасида қатнашган давлат раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионатида Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Аргентина устидан қозонилган ғалабани нишонлаётган саудиялик футболчилар.

Фото: Telegram

Саудия Арабситони футболчилари Аргентина устидан қозонилган ғалабани нишонламқода.

Фото: FIFA/Getty Images

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри Палермо кўчасига ўрнатилган катта мониторда жамоасининг мағлубиятига гувоҳ бўлган Аргентина мухлисининг юз кўриниши.

Argentinalik futbol ishqibozi Ayresning Buenos shahri Palermo mahallasida katta ekranda o‘ynagan Jahon chempionati “C” guruhida Saudiya Arabistoniga yutqazgan jamoani tomosha qilmoqda.
Фото: AP Photo

Россиянинг Камчатка ҳудудидаги Шивелуч вулқони уйғонди.

Фото: Вулқоншунослик ва сейсмология институти/Reuters

Турналар Европадан Африкага мавсумий миграция йўлида Исроилнинг Агамон Ҳула кўли ҳудудига қўниб ўтмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

 

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди