Наманганда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Наманган вилоятининг Поп туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, 20 ноябрь куни соат 16:00 ларда туманнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 51 ёшли Э.Т., вояга етмаган 6 ёшли набираси Ф.Т. ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 74 ёшли Д.Й. уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ижарада яшаб келган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада имом-хатиб ва оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳамда Андижонда уч нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода бир нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео