Ўзбекистонда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби белгиланди

«Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.

Ҳужжат билан бош вазир раислигидаги Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси таркиби тасдиқланмоқда.

Шунингдек, Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унинг асосий нормалари:

  • Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг топшириқлари барча жисмоний ҳамда ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар барча юридик шахслар учун мажбурий;
  • Тошқинга қарши ҳудудий комиссияларга Қорақалпоғистон Республика Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлик қилади.

«Ўзгидромет» ҳамда Давлат геология қўмитаси республика ҳудудларида хавфли ҳодисалар жараёнларнинг мониторингини олиб боради, йиғилган қор ҳажмларини, сел ва кўчки хавфи мавжуд участкаларни аниқлайди, кўллар ҳолатини аэровизуал ўрганишларни амалга оширади, ҳар йили ёзги меҳнат ва мактаб таътиллари бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторийлар, сайёҳлик базалари жойлашган ҳудудларнинг гидрологик ва муҳандислик-геологик ҳолатини ўрганиб чиқади.

Низом билан аҳоли ва ҳудудларни тошқин ва бошқа фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

  • «Ўзгидромет» ҳамда Давлат геология қўмитаси ҳар йили 20 февралга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга хавфли ҳодисалар ва жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлар, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар, аҳолиси вақтинча кўчирилиши ёки хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни тақдим этади;
  • ишчи орган 1 мартга қадар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этилган маълумотларга асосан тегишли йил учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси 5 мартга қадар тегишли йилда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлайди.

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар 10 мартга қадар тегишли йил учун чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди.

Комиссия 10 мартга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси йиғилишининг баёнидаги топшириқлар ижросини жойларда ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудуд учун зарур чора-тадбирларни белгилайди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 ноябрдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, Сенат 2021 йилдаги йигирма биринчи ялпи мажлисида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунини маъқуллаган эди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фавқулодда ҳолат содир бўлганда фуқаролар ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди