Ўзбекистонда октябрь ойида ижара нархи қанчага ўзгаргани таҳлил қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил октябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.

Унга кўра, кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 4,3 фоизга ошган. Йил бошидан буён савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах – 42 фоиз, Сирдарё – 29 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 15 фоиз кузатилган.

Октябрь ойида ўртача ижара нархи 17 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 10,5 долларни ташкил этди, йил бошидан эса бу кўрсаткич 43 фоиздан зиёдга ортган. Шунингдек, 2022 йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши 4,6 фоизни (сентябрда 1,7 фоиз) ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди