Ўзбекистонлик имомлар АҚШдаги ватандошлар билан учрашди — фото

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукруллоҳ Эгамбердиев ҳамда Самарқанд шаҳар «Намозгоҳ» масжиди имом-хатиби Қамариддин Баҳриев АҚШга ташрифи давомида ватандошлар билан учрашиб, кундалик намоз вақтларида уларга суҳбат қилиб бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Қайд этилишича, шу каби учрашувлар Орландо штатидаги «Ал-Бухорий» маркази, Чикаго шаҳридаги «Ал-Бухорий» ислом марказларида бўлиб ўтган.

Мазкур учрашувларда ўзбекистонлик уламолар мамлакатда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар диний эркинларини таъминлаш йўлида ташкил этилаётган кўплаб янгилик ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берган. Суҳбат давомида ислом динининг афзалликлари, фарзанд тарбиясида диннинг ўрни, масхаблар, ақидалар ҳақида умумий тушунчалар берилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Шунингдек, имом-домлалар ватандошларга ислом динининг эзгу таълимотлари, ота-онага ҳурмат, силаи раҳм, ватанга муҳаббат ҳақида панду насиҳатлар қилиб, уларни қизиқтирган шаръий саволларига жавоб берган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик имом-хатиблар жамоаси апрель ойида АҚШнинг Синсиннати штатида яшовчи ватандошлар билан учрашганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди