Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида етарлича рақобат бўлмади — АҚШ Давлат департаменти

Қўшма Штатлар Қозоғистондаги президентлик сайловларини етарлича рақобатли ўтган деб ҳисобламаса-да сайловларда ғалаба қозонган Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ишлашга тайёр. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида хабар берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШ 20 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин резидент Тўқаев ва унинг ҳукумати билан умумий мақсадларга эришиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Қўшма Штатлар 30 йилдан ортиқ ҳамкорлигимизнинг асоси бўлиб келган Қозоғистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлайди», — дейилади хабарда.

Қўшма Штатлар ЙХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиясининг президентлик сайловларидаги дастлабки хулосалари ва уларнинг Қозоғистонда бўлишини олқишлади.

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг таъкидлашича, сайлов куни тинч ва овоз бериш тартиб-қоидаларига асосан ўтган бўлса-да, сайлов мазмунли етарлича сиёсий рақобат асосида бўлиб ўтмаган. Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукуматини ДИИҲБнинг бўлажак сайловлар, жумладан, 2023 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари бўйича тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги президент сайловларида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди