Самарқандда Spark ЙПХ ходимининг кўз ўнгида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди — видео

Самарқандда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг кўз ўнгида қарама-қарши йўлда ҳаракатлангани видео юзасидан маълумот берилди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Регистон майдони рўпарасида Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмагани акс этган видео тарқалди.

Мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан «Ejarima.uz» дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари (3 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда «мигалка» ўрнатилган Lacetti бир вақтнинг ўзида бир нечта қоидабузарликни содир этгани, Фарғонада қоидабузарлигини тасвирга олиб тарқатган ҳайдовчиларга чора кўрилгани, Сурхондарёда 50 дан ортиқ қоидабузарлик содир этган йигитга жавобгарликка тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади