Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига табрик телеграммасини юборди

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик телеграммасини юборди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Телеграммада Ўзбекситон Президенти салмоқли натижаларга эришилгани ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланганини қайд этган.

«Сўнгги йилларда муносабатларимиз ишонч, юксак ҳурмат, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик тамойиллари асосида жадал ривожланмоқда. Олий даражадаги ўрнатилган очиқ, конструктив ва фаол мулоқот, шунингдек, давлатлар ва ҳукуматлараро муносабатларни тартибга солувчи самарали амалий механизмлар ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни хоҳлайман», дейилади телеграммада.

Шавкат Мирзиёев 21-23 ноябрь кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон маданияти кунлари» муштарак тарихга эга қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган. Шунингдек, қўшма тадбирнинг ўтказилиши икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов бир-бирига мактуб йўллагани, Ўзбекистон Президенти Қозоғистон президентини сайловлардаги ғалабаси билан табриклагани тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди