«Тошкент туризм ярмаркаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда туризм соҳасидаги энг ёрқин халқаро тадбир бўлади» — Азиз Абдуҳакимов

Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» павильонида 2022 йилнинг 30 ноябридан 2 декабрига қадар «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади. Бугун, 23 ноябрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлигида ярмарка олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишича, тадбирда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Германиянинг «Mangold consulting GMBH» раиси, профессор Клаус Манголд, вазирлик ҳузуридаги «Миллий PR маркази» ДУК директори Дилфуза Самандарова , «The Says Lot» МЧЖ бош директори Рустам Мунасипов ва ОАВ ходимлари иштирок этган.

Матбуот анжуманини очиб берган Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ярмарканинг аҳамияти ва унинг соҳа ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритган.

«Тошкент халқаро туризм ярмаркаси минтақада туризм саноатини қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда туризм соҳасидаги энг ёрқин халқаро тадбир бўлади», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Қайд этилишича, ярмарка доирасида дунёнинг 15 дан ортиқ давлати ўз миллий стендлари билан иштирок этмоқда, булар орасида Япония ва Франция каби давлатлар ярмаркада илк бор қатнашяпти.

Маълумот учун, ярмаркада 2019 йилда 13 давлатдан 60 га яқин ташкилот қатнашган бўлса, 2022 йил 15 давлатдан 76 та ташкилот иштирок этмоқда. Шу билан бирга, уч кун мобайнида, етакчи халқаро экспертлар билан форум ва сессиялар, миллий ошпазларнинг маҳорат дарслари, мамлакат маданий меросини намойиш этувчи Ўзбекистон ҳунармандларининг кўргазмаси ва ярмарка тарихида илк марта маҳаллий ва халқаро дизайнерлар иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, бу йил ярмарка иштирокчилари ўртасида кўплаб B2B учрашувлари режалаштирилган.

«Соҳада кузатилаётган ислоҳотлар ва фаол жараёнлар, албатта, Президент Ш.М. Мирзиёев ва Ҳукумат томонидан туризм соҳасининг фаол қўллаб-қувватланаётгани натижасидир», – деди Абдуҳакимов.

Вазирнинг таъкидлашича, ярмаркада нуфузли халқаро ва миллий мутахассислар иштирокида форум ва сессиялар, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-бозор ташкил қилинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳунармандларининг кўргазмаси ўтказилиб, ярмарка тарихида илк бор халқаро ва миллий дизайнерлар томонидан нафақат кийим-кечак, балки заргарлик буюмлари ҳам намойиш этилади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шунингдек, тадбирда нутқ сўзлаган «Миллий PR маркази» ДУК директори Дилфуза Самандарова ТХТЯнинг бу йилги иштирокчилар сони сезиларли даражада ортганини қайд этган.

«Ярмаркада 15 давлатдан 70 дан ортиқ ташкилот ўз миллий стенди билан иштирок этади, 20 дан ортиқ давлатдан маърузачилар, маслаҳатчилар, иштирокчилар ва меҳмонлар қатнашади. Бугунга қадар 12 минг ташрифчи рўйхатга олинган бўлсада, уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда», — деди у.

Самандарованинг сўзларига кўра, 2022 йилги Тошкент халқаро туристик ярмаркасида Франция, Япония, Малайзия, Таиланд, Корея, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, 2022 йилда ТХТЙ-2022 майдончасида маҳаллий аҳоли, шунингдек, МДҲ ва Европадан 20 мингга яқин меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Ярмаркага ташриф буюрувчилар ва иштирокчилар янги сайёҳлик йўналишлари, хорижий мамлакатларнинг ранг-баранг муҳити, маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади.

ТХТЙ-2022 форумига туризм соҳасидаги таниқли мутахассислар таклиф этилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистоннинг хориждаги сайёҳлик бренди элчилари, «BBC World News», «Lonely Planet», Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия туризм ташкилотлари уюшмалари вакиллари, PR мутахассислари ва бошқалар бор. Шу билан бирга, 2022 йилда турли мамлакатларнинг хусусий компаниялари вакиллари орасида кўплаб B2B учрашувлар режалаштирилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Таъкидланишича, 2022 йилда ТХТЙ-2022 билан ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхати сезиларли даражада кенгайган. Маҳаллий ҳамкорлар билан бир қаторда Россиянинг шимолий пойтахти – Санкт-Петербург шаҳри ҳам 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ҳамкори сифатида иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси илк бор 1995 йилда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказилган. Пандемия сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг 2022 йилда Тошкент халқаро туристик ярмаркаси тўлиқ кўламда қайтиши кутилмоқда. Қайтишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, тадбир тарихда биринчи марта, ярмаркани бюджет маблағлари жалб қилинмасдан, давлат-хусусий шериклик шаклида ўтказилмоқда.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро туризм ярмаркаси форумининг ялпи секцияларига рўйхатга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Хивада «чегарасиз туризм» халқаро форуми ўтказилиши маълум қилинганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди