Тошкентда эркак бизнес очиш баҳонасида танишини 70 минг долларга чув туширди

Тошкентда бизнес очиш баҳонасида танишини 70 минг долларга чув туширган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро Акбар Ж. ариза билан мурожаат қилиб, таниши Азиз Қ. унга мой ишлаб чиқариш бизнесини йўлга қўйишни, бундан катта даромад олишни айтиб, жами 70 минг доллар миқдордаги пул маблағларини олгани, бироқ у шу кунгача берган ваъдасини тўлиқ бажармасдан пулларини қайтариб бермаганини билдирган. Шу сабабли жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларидан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Тергов жараёнида процесс иштирокчиларининг барча важлари тўлиқ текширилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида сохта тадбиркор ўзганинг 20 минг доллари ва 50 млн сўмини ўзлаштиргани, Бухорода 120 минг доллар эвазига кўп қаватли уй қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилганлар ушлангани, Жиззахда фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун 100 млн сўмдан ортиқ пул олган уй бекаси қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди