Тошкентда «снос»га тушган уй эгасига нима учун компенсация тўланмаётганига изоҳ берилди

Бектермир тумани ҳокимлиги Қўйлиқ мавзесида метро қурилиши сабаб авария ҳолатига келиб қолган хонадонлар эгаси нима учун коменсация тўланмаётгани айтилган видеолавҳага муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Қўйлиқ мавзесидаги метро қурилиши сабаб айрим аҳоли хонадонлари авария ҳолатига келган, ҳокимлик бу уйлар «снос»га тушгани билан изоҳлаган, аммо хонадон эгаларига компенсация тўланмай, ҳокимлик таклиф қилган маблағга хонадон эгалари рози бўлмаган.

Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича мажмуаси ҳолат бўйича маълумотлар тақдим этди.

Маълум бўлишича, Бектемир тумани «Нурафшон» маҳалласи «Нурафшон» кўчаси, 44-уй фуқаро Баҳром Сидиқов номига расмийлаштирилган ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозирда Сидиков юқорида кўрсатилган манзилда доимий рўйхатда туради. Бироқ оилааъзоларининг сўзларига кўра, у 2012 йил Россияга чиқиб кетган ҳамда вафот этган (лекин ўлим ҳақида гувоҳнома мавжуд эмас).

Маълумотда келтирилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги 147/18-6-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар Бектемир, Миробод ва Сергели туманлари, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчаси бўйлаб икки йўлли ер усти метрополитени линияси қурилиши муносабати билан ер майдонида жойлашган объектлар мулкдорларига ўрнатилган тартибда компенсация тўлиқ тўланганидан сўнг, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилган. Бузилиш ҳудудига тушган турар ва нотутар жой бинолари мулкдорларига компенсация бериш Тошкент шаҳар ҳудудий кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шу жумладан Баҳром Сидиқовга тегишли бўлган Бектемир тумани, Нурафшон кўчаси, 44-уй ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 173 квадрат метр ҳамда умумий майдони 106,14 квадрат метрдан иборат бўлган «Якка тартибдаги турар жой» бино-иншооти ҳам бузилишга тушган бўлиб, жамиятнинг буюртмасига асосан Biznes mustaqil baho МЧЖнинг 2021 йил 19 апрелдаги №М04/130-сонли баҳолаш ҳисоботининг экспертиза хулосасига кўра 500,6 миллион сўмни ташкил қилган, аммо ушбу қийматда кўрсатилган пул маблағи мулкдор Баҳром Сидиқовнинг оила-азолари томонидан рад этилган.

Ушбу мулк, жамиятнинг буюртмасига асосан Biznes mustaqil baho МЧЖнинг 2021 йил 07 майдаги №М04/130-сонли қайта баҳолаш ҳисоботига кўра, 938,8 миллион сўм ташкил қилган.

Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича мажмуаси юқорида кўрсатиб ўтилган Нурафшон кўчаси 44-уй, бугунги кунда Баҳром Сидиқовга тегишли экани сабабли мулк эгаси ва туман ҳокимлиги томонидан тегишли тартибда келишув шартномалари имзоланганидан сўнг, кўрсатилган компенсация пулини тўлаб берилишини билдириб ўтган.

Шу ўринда қонунчиликка кўра, мулк эгаси маълум сабаблага кўра ўз номидаги уй-жойини ташлаб кетгани, ўзига тегишли мулкни нотариал идоралар орқали ҳеч кимнинг номига расмийлаштириб бермаган бўлса, унинг оилааъзолари, қариндоши ёки танишларига компенсация пули тўлаб берилиши мумкин эмаслиги мазкур маълумотномада таъкидлаб ўтилган.

Аввалроқ Тошкентда янги қурилаётган турар жой компекси ҳудудида яшовчилар мажбуран кўчирилаётгани, Ўзбекистонда «снос»га асос бўладиган ҳолатларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиши, уй-жойнинг «снос»га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши, Самарқандда «снос»га тушган ҳудудда қадимий қабртошлар топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади