Тошкентда янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилди
Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 23 ноябрдан янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги экспресс автобус йўналиши Е-1-сонли ҳисобланиб, у ТТЗ—«Машинасозлар» метро бекати йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади.
Автобус йўналиши ТТЗдан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали Машинасозлар метросига қадар ҳаракатланади.
Тўхташ бекатлари — ТТЗ бозори, Буюк Ипак йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, Ашхобод боғи.
Аввалроқ Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилгани, пойтахтда яна 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.