Тошкентдаги IT-park биносида ёнғин содир бўлди — видео

Тошкентдаги IT-park биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни соат 11:12 да Мирзо Улуғбек тумани «Олимлар» МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IT-park биносининг 21-қаватида тахминан 5 квадрат метр майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида қўшни биноларга зарар етмаган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоийдаги савдо дўконида ёнғин чиққани, Намангандаги хонадонлардан бири ёниб кетгани ва Андижондаги «Жаҳон бозори»да ёнғин чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Абу Сахий» бозорининг кўп қаватли «стоянка»сида ёнғин чиққанди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади