Тошкентдаги мактаб стадиони ўрнига кўп қаватли бино қурилгани бўйича маълумот берилди

Юнусобод тумани ҳокимлиги пойтахтдаги 240-сонли мактаб стадиони ўрнига кўп қаватли турар жой биноси қурилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 240-мактаб ўйингоҳи ўрнида Comfort House BM МЧЖ томонидан кўпқаватли уй қурилгани танқид қилинганди.

Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Юнусобод туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар мобайнида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 25 августдаги 1256-сонли қарорига асосан Comfort House BM МЧЖга компенсация тариқасида Юнусобод тумани, 11-мавзе, 240-мактабгача таълим муассасаси олдида кўп қаватли турар жой бинолари ҳамда маҳалла гузари қуриш учун 1,14 га ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилгани аниқланган.

Мазкур қарорга асосан, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан 2018 йил 18 сентябрдаги 1861Т-сонли Архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. Унга кўра, Energy Building Consulting МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тумани ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати ва ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати томонидан ижобий хулоса билан тасдиқланган.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2022 йил 16 июлдаги 49174-сонли хулосасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари келишиб берилганини маълум қилган.

Аввалроқ Андижондаги мактаб майдонида кўп қаватли уй қурилаётганига муносабат билдирилгани, Қурилиш вазирлиги Тошкентда тадбиркор ва ИИБ ходими ўртасидаги баҳсли ҳолатга муносабат билдиргани, Ўзбекистонда уй-жой шартномалари Қурилиш вазирлиги рўйхатидан ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди