USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами етказиб берди

Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга 23 ноябрь, чоршанба куни қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Маълум қилинишича, келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

«Биргаликда биз мамлакат бўйлаб муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами тарқатилишининг 13-босқичини нишонламоқдамиз. Бу озиқ-овқат таъминоти Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизимини мустаҳкамлайди. У 100 га яқин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги 35 мингдан ортиқ кишини қамраб олади», – деди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит ўз нутқида.

Мазкур ёрдам 98 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги 35 минг нафар энг ёрдамга муҳтож фуқаро, хусусан, дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморлар, узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларни қамраб олади.

Маълумот учун, 2010 йилдан буён USAID’нинг озиқ-овқат кўмагини бериш халқаро ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 4 миллион доллардан ортиқ 1425 тонна озиқ-овқат ёрдами Ўзбекистонга етказиб берилган. Беғараз ёрдам сифатида берилган бу озиқ-овқат маҳсулотлари Американинг нотижорат ташкилоти Resource and Policy Exchange томонидан «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда тарқатилади.

Ўзбекистонга яқинда келтирилган бу гуманитар ёрдам АҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасига киритган 122 миллион АҚШ доллардан зиёд узоқ муддатли сармоясининг давоми бўлиб, сўнгги 20 йил мобайнида берилган умумий ёрдам қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди