Apple «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишни режалаштирмоқда

Американинг Apple компанияси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Daily Star хабар берди.

Фото: Twitter

Apple компанияси жамоанинг амалдаги эгалари Глейзерлар оиласидан «Манчестер Юнайтед» футбол клубини 5,8 миллиард фунт стерлингга (6,7 миллиард евро) сотиб олиши мумкин.

Хабарда келтирилишича, Apple бош директори Тим Кук клуб учун 5,8 миллиард фунт стерлинг тўлашга тайёр. Клубнинг америкалик хўжайинлари жамоани энг юқори нарх таклиф қилганга сотишни режалаштирмоқда. The Daily Star нашрининг хабарига кўра, Apple раҳбарияти Манчестер жамоасини сотиб олишга қизиқиш билдирган.

«Apple ‘Юнайтед’ даражасидаги футбол клубларига эгалик қилиш тажрибасига эга эмас, аммо бош директор Тим Кук жамоани сотиб олишни кўзламоқда. Кук режасининг бир қисми Манчестер учун дунёдаги энг яхши деб топиладиган янги стадион қуришдир», — дейилади хабарда.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео