Бухорода Nexia йўл четида кетаётган болаларни уриб юборди — видео

Бухоро вилоятида Қоракўл туманида Nexia ҳайдовчиси уч кишини уриб юборди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 23 ёшли З.М. Nexia-2 русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган. Шунингдек, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юборган ҳамда автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалардан бири бўлган 9 ёшли У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб юборгани, Тошкент вилоятида 17 ёшли йигит ўзганинг машинасида пиёдани уриб юборгани, Тошкентда маст ҳолатда машина бошқариб, пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган эркак қамалгани, Самарқандда Lacetti тўрт нафар пиёдани уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди